Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2025 Ўзбекистон ва Беларусь парламентлараро алоқалари - икки томонлама учрашув диққат марказида

Ўзбекистон ва Беларусь парламентлараро алоқалари - икки томонлама учрашув диққат марказида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербург шаҳрида Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон парламент делегациясининг жорий йил август ойида Беларуснинг Витебск вилоятига бўлажак расмий ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмун жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, икки мамлакат маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари иштирокида ҳудудлараро форум, учинчи Ўзбекистон-Беларусь аёллар бизнес-форуми, ёшлар парламентлари йиғилишини ўтказиш ҳақида сўз борди.

Томонлар икки давлат ҳудудлари, ишбилармон доиралари, ёшлар ва етакчи аёлларни янада яқинлаштиришга қаратилган ушбу тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик, таълим соҳасидаги алмашинувлар, ёшлар сиёсати соҳасидаги қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон "Хотира поезди" ва "Ҳамдўстлик болалари" халқаро дастурларида иштирок этишини тасдиқлаб, ушбу ташаббуслар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва тарихий хотирани сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, жумладан, сайловларни ўтказиш ва кузатув миссияларида иштирок этиш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорлик суръатини сақлаб қолиш ва барча даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг