Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Иқтисод 05/11/2024 Ўзбекистон ва АҚШ ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон ва АҚШ ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиш масаласи бўйича Америка Қўшма Штатлари билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

«14 ой давом этган фаол музокаралардан сўнг, Америка Қўшма Штатлари билан музокараларни муваффақиятли якунлаганимиздан мамнунман. Бу бизнинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги 21-мамлакат бўлди», — дея таъкидлади Урунов.

У бу жараён осон эмаслигини, аммо қизиқарли ва қимматли тажриба бўлганини, мазмунли музокаралар ўтказишга имкон берганини қўшимча қилди.

Октябрь ойининг охирида Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси музокарачилари жамоаси билан ҳам учрашувлар ўтказди.

«Илгари ўтказилган муҳокамаларимизни давом эттирган ҳолда, икки кунлик музокаралар давомида бозорларга кириш (MA) бўйича сезиларли даражада илгариладик. Хизматлар бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди, товарлар бўйича эса кичик масалалар қолди ва уларни йил охиригача ҳал қилиш бўйича келишувга эришдик», — дея маълум қилди Урунов.

Жаҳон банки баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши унинг иқтисодиётига 5-7 йил ичида 17% қўшимча ўсишни таъминлайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-вазирлик конференциясигача қўшилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг