Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/08/2020 Ўзбекистон ва Aфғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди
Ўзбекистон ва Aфғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди

 

2020 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камиловнинг Aфғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Aтмар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Суҳбат чоғида Aфғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

Мулуқот давомида енергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди.

 

Вазирлар Aфғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилдилар.

 

Ҳ.Aтмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

 

Ўзбекистон томони Aфғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўради.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Aфғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг