Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 31/10/2017 Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл алоқалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида
Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл алоқалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Афғонистон Мозори Шарифдан Ҳиротгача темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

“Tolonews” агентлигининг сўзларига қараганда, бу масала Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида муҳокама қилинади. Хабарда айтилишича, Афғонистон раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида темирйўл алоқалари соҳасида ҳамкорлик алоқаларнинг асосий мавзуларидан бири бўлади.

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар темир йўл линиясини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолашни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ушбу лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда Афғонистон темирйўл маъмурияти маълумот бермоқда.

Афғонистон темирйўл маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Абдул Барий Сиддиқи лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонга Эрон портларига бевосита кириш имконини беришини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Мозори Шарифдан Ҳиротгача бўлган темир йўлларни қуришни назарда тутади. Темир йўл линияси Афғонистоннинг тўртта ҳудудидан ўтади.

Лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажмини оширади. Бошқа бир линия Мозори-Шарифдан Қундузгача қурилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг