Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси маълумотларига кўра, “Artel” савдо белгиси остидаги биринчи маиший техника Украинага етказиб берилди ва улар сотувга чиқарилди.
Матбуот анжумани давомида Украинадиги Ўзбекистон элчиси Алишер Абдуалиев маиший техника ва электроникани ишлаб чиқариш Ўзбекистон саноатининг муҳим тармоқларидан бири дея таъкидлади.
Элчининг қайд этишича, ҳозирда “Artel” савдо белгиси остида Украина бозорига кир ювиш машиналари ва газ плиталари етказиб берилди. Яқин орада эса телевизор ва совуткичлар ҳам етказиб берилади.