Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2018 Ўзбекистон-Туркманистон ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Туркманистон ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.

Ишчи гуруҳлари учрашувлари якунига кўра баённома имзоланди.

2017 йилдан буён Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 та учрашув ўтказилган.

Музокаралар дўстлик ва яқин қўшничилик ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олиш руҳида ўтмоқда. Бу эса Ашхабод ва Тошкентдаги олий даражадаги учрашувар давомида икки мамлакат президентлари келишувларининг амалий тадбиғи ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг