Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 24/04/2018 Ўзбекистон-Туркманистон бизнес форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Туркманистон бизнес форуми бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи доирасида 24 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон Туркманистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Бизнес форум давомида Туркманистон делегация вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислохотлар ҳамда мамлакатимизда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт шароитлар ва имтиёзларни юқори бахолаб, бугунги бизнес форум Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доира вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш имконияти беришини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, бизнесни қўллаб қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хуқуқий химоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗ да инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Қайд этиш керакки, 2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси 177,3 млн. АҚШ долларни ташкил қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Туркманистон капитали иштирокидаги 11 та корхона фаолият юритмоқда (10 та қўшма корхона ва 1 та 100% Туркманистон капиталига эна корхона). Ушбу компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари: савдо ва хизмат кўрсатиш, текстил тармоғи, мебел ишлаб чиқариш ва бошқалар

Маҳаллий махсулотлар экспортини Туркманистон бозорларига олиб чиқиш мақсадида Туркманистонда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 2 та корхона фаолият юритади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг