Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 02/06/2022 Ўзбекистон тўқимачилари маркетплейсларни ўзлаштирмоқда: Россия компанияларининг муваффақиятли ташрифи
Ўзбекистон тўқимачилари маркетплейсларни ўзлаштирмоқда: Россия компанияларининг муваффақиятли ташрифи

Жорий 2022 йил Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун воқеаларга жуда бой бўлди: йил бошидан буён тўқимачилик форумлари, турли семинарлар, халқаро кўргазмалар ва ҳамкорликка манфаатдор хорижий компаниялар, брендлар ва ритейлерлар билан кўплаб учрашувлар каби кўплаб тадбирлар ўтказилди. Шу жумладан, йил бошидан буён турли мамлакатлар делегацияларининг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон хорижлик ҳамкорларни сиёсий-иқтисодий вазиятнинг барқарорлиги ва барча соҳаларда, хусусан, тайёр маҳсулот экспортини ошириш мақсадини кўйган тўқимачилик соҳасида ҳамкорликка тайёрлиги билан жалб қилмоқда.

2021-йилда Россияга 1,0 миллиард долларга яқин тўқимачилик, кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари экспорт қилган Россия, бизни ишончли ҳамкор деб билади. 2022 йилнинг биринчи ойлари натижаларига кўра эса - деярли 400 миллион долларга экспорт қилинди.

Айни пайтда Россиянинг Wildberries, Yandex. Маркет, Ozon, Lamoda каби етакчи маркетплейслари вакилларидан иборат Россия делегацияси (тахминан 90 киши) Ўзбекистонга ташриф буюришмоқда.

Ташрифдан кўзланган мақсад - Ўзбекистоннинг тайёр тўқимачилик маҳсулотлари билан яқиндан танишиш ва Россия бозорларига юқори сифатли тайёр маҳсулотлар етказиб бериш масаласини ўрганишдан иборат.

Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистоннинг “LUKBO TEХTILЕ”, “Chirchik Mega Biznes”, “Zarista teхtilе” ва “Uzteх Grоup” йирик тўқимачилик корхоналари маҳсулотлари билан танишди.

Ишлаб чиқарилаётган жинси маҳсулотлари, спорт кийимлари, футболкалар, пайпоқлар, аёллар кўйлаги меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу маҳсулотларни етказиб бериш масаласи ҳам келишиб олинди.

Делегация ташрифининг иккинчи куни Россия делегацияси вакиллари ва маҳаллий тўқимачилик ва тикувчилик корхоналарининг 70 дан ортиқ вакиллари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар билан ўтди. Ушбу форматдаги учрашувлар манфаатдор томонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга ёрдам беради, бу эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни сифат ва миқдор жиҳатдан оширишга олиб келади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг