Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Истанбулда ТДТ бош котиби билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов кеча Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув ТДТ ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Мазкур ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Барча асосий йўналишларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, ТДТ таркибига кирувчи тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг ташкилот Саммитлари чоғида билдирилган ташаббус ва таклифларини самарали амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.