Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда алоқаларнинг конструктив ва ўзаро манфаатли тусга эга эканлиги қайд этилди.
Суҳбат чоғида 16-апрелда имзоланган 2016-2020-йилларда ЮНИСEФнинг Мамлакатимизга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.
ЮНИСEФ Ваколатхонаси раҳбарига ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги амалий масалаларни ҳал этишга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.