Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/07/2018 Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Давлат департаменти делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Давлат департаменти делегациясини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Ҳенри Эншер бошчилигидаги Давлат департаменти делегацияси билан учрашди. Делегация Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари (“С5+1”) вакилларининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ва Президент Доналд Трамп, Маъмурият ва Конгресснинг масъул раҳбарлари билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни тадбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “С5+1” шаклидаги Ишчи гуруҳ мажлиси кун тартиби нуқтайи назаридан халқаро ва минтақа сиёсатининг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иширок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг