Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 15/12/2016 Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритишни давом эттиради
Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритишни давом эттиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритишни давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида баёнот берди.

Шу билан бирга у “Зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз”, - деди.

“Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли”, - дея қўшимча қилди у.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг