Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2016 Ўзбекистон тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 109-ўринни эгаллади
Ўзбекистон тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 109-ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳар йили “Global Peace Index” рейтингида эълон қилинадиган тинчликсевар мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон дунёдаги 162 мамлакат орасида 109-ўринни эгаллади. Мазкур тадқиқотлар натижаси Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг сайтида чоп этилган.

Тинчликсеварлик глобал индекси АҚШ ва Австралиядаги илмий марказ экспертларидан иборат социологлар ва иқтисодчилардан ташкил топган халқаро гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган.

При составлении рейтинга “Global Peace Index” рейтингини тузаётганда бир нечта асосий кўрсаткичлар инобатга олинади. (жумладан, қуролли можароларда иштирок этишлик, рўй берган қотилликлар ва бошқалар). Барча асосий кўрсаткичлар бўйича мамлакатларга 1 дан 5 гача бўлган балл берилади. Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 162 давлат бор.

Индекс натижаларига кўра, Ўзбекистон 2,216 индекси билан 109-ўринни банд этган. Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон “Global Peace Index”нинг ўтган йилги индексида 2,178 индекси билан 113-ўринни эгаллаганди.

Рейтингдаги ё-ўринни Исландия эгаллаган. Шунингдек, дастлабки топ-10 тинчликсевар мамлакатлар қаторидан қуйидаги давлатлар ўрин олган: Дания, Австрия, Новая Зеландия, Швейцария, Канада, Япония, Австралия ва Чехия.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг