Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ-23 саралашида Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди

Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ-23 саралашида Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди
 

Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ-23 саралашида Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичини ишончли ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон жамоаси иштирок этаётган Е гуруҳи учрашувлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтмоқда.

Биринчи ўйинда юртдошларимиз Шри-Ланка ёшларини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисобни 38-дақиқада Умарали Раҳмоналиев очди, ордан икки дақиқа ўтиб Рустам Турдимуродов ҳисобни оширди. 52-дақиқада Турдимуродов дубль расмийлаштириб, учинчи голни урди. 70-дақиқада эса Сардорбек Баҳрамов тўртинчи тўпни киритди.

Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари 6 сентябрда Қирғизистонга, 9 сентябрда эса Фаластинга қарши бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг