Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 16/01/2017 Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга кўтарилди
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга кўтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди.

Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқори. Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. 816 очко билан Осиёда пешқадамликни сақлаб қолган Эрон дунёда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда бормоқда. Бу ҳақда ЎФФ Мабуот хизмати хабар беради.

Австралия (649 очко) бир йўла 3 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Осиёда 3-поғонани эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида мос равишда 4–5 ўринларни эгаллади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Хитой аввалги ойдагига нисбатан 1 поғона, Қатар эса 2 поғона юқорилади. Сурия терма жамоаси ўз ўрнидан силжимади.

Хитой — 81-ўрин (424 очко);

Қатар — 85-ўрин (416 очко);

Сурия — 96-ўрин (355)

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг