Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/07/2016 Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 56-ўринни эгаллади
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 56-ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 14-июль ҳолатига Ўзбекистон миллий терма жамоаси 66-ўриндан 10 поғонага юқорилади ва 569 очко билан 56-ўриндан жой олди. Бугун дунёдаги нуфузли ҳисобланган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо давлатларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Янги эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, Аргентина терма жамоаси 1585 очко тўплаган ҳолда дунё рейтингини бошқармоқда. Евро-2016 да муваффақиятсиз иштирок этган Бельгия терма жамоаси 1401 очко билан иккинчи, Жанубий Американинг яна бир жамоаси ҳисобланган Колумбия терма жамоаси эса 1331 очко билан кучли учликка якун ясаган.

Шундай қилиб, Осиё мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринга чиқиб олди. Қитъамизда эса 674 очко жамғарган Эрон терма жамоаси карвонбошилик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Жанубий Корея терма жамоаси ҳисобида эса 592 очко мавжуд. Биз учун ноқулай рақиблардан ҳисобланган Япония терма жамоаси эса 564 очко тўплаган ҳолда Ўзбекистондан кейинги тўртинчи ўринда қайд этилган.

Япониядан кейинги ўринлардан Австралия (555 очко) ва Саудия Арабистони (540 очко) жой олди.

39. Эрон - 674 очко
48 . Жанубий Корея - 592 очко
56. ЎЗБЕКИСТОН - 569 очко
57. Япония - 564 очко
59. Австралия - 555 очко
65. Саудия Арабистони - 540 очко
74. БАА - 484 очко


... 97.Қозоғистон - 359 очко
104. Қирғизистон - 341 очко
120. Туркманистон - 312 очко
145. Тожикистон - 220 очко

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг