Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2019 "Ўзбекистон темир йўллари" Қашқадарёда юз берган табиий офат оқибатига изоҳ берди
"O'zbekiston temir yo'llari" Qashqadaryoda yuz bergan tabiiy ofat oqibatiga izoh berdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – "Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамияти Қашқадарё вилоятида юз берган табиий офат оқибатига изоҳ берди.

Жорий йилнинг 6 апрелга ўтар кечаси ғайритабиий равишда бўлиб ўтган ёғингарчилик туфайли Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Акрабат қишлоғида кўчки юзага келиб, темир йўлнинг изларини пасайишига олиб келди.

Ҳозирги кунда темир йўлининг устки қисмни тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу йўл вақтинча ёпилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамияти томонидан тўхтатилган юк поездининг электровоз ишчи-ходимларини ташиш учун автобус ташкил этилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамиятининг раҳбарияти, хусусан Бошқарув раиси в.б. Ҳ.Ҳасилов табиий офат оқибатларини зудлик билан бартараф этиш мақсадида воқеа жойига этиб борди.

Таъкидлаш лозим, табиий ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ, юк поездининг барча вагонлари шикастланмади.

Компания раҳбарияти бугун кечгача ушбу темир йўл участкасини тўлиқ тиклаш ишларини якунлашни режалаштирмоқда.

Манба: "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг