Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 01/02/2016 «Ўзбекистон темир йўллари» АК 2016 й. $801,03 млн. маблағни ўзлаштиради
«Ўзбекистон темир йўллари» АК 2016 й. $801,03 млн. маблағни ўзлаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2016 йилда 28 лойиҳани амалга оширишни, унга кўра $801,03 млн. маблағни ўзлаштириш ва $799,22 млн. маблағни жалб қилиш белгиланга.

Ушбу лойиҳалар доирасида электрлаштирилган «Ангрен-Поп» темир йўлининг қурилиши ва ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган «Қўқон-Андижон» темир йўл участкасини электрлаштиришни якунлаш, «Самарқанд-Бухоро электрлаштирилган юқори тезликда харакатланувчи йўловчи поездлар харакатини ташкил этиш», «Навоий-Конимех-Мискен темир йўл линиясини қуриш» ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи электровозларни ҳарид қилиш, «Карши-Термиз темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳаси бўйича қурилиш ишларини давом эттириш кўзда тутилган

«Ўзбекистон темир йўллари» АК молиялашнинг барча манбаалари хисобидан 2015 йил прогнози $734, 9 млн. миқдорида маблағ ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб,ўтган йили Инвестиция Дастурига киритилган 17 та лойиҳа бўйича жами $755,16 млн. миқдори капитал маблағлар ўзлаштирилган.

2015 йилда амалга оширилган лойиҳалардан бири бу «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилишидир. «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясининг умумий узунлиги 123,1 кмни ташкил этувчи мазкур лойиҳа, 19 километрлик темир йўл туннелини ҳам ўз ичига олган.Туннелдан ташқари лойиҳанинг 104 километрида барча қурилиш ишлари, электлаштириш ишлари қуриб битказилди.

Шунингдек, 2015 йил Самарқанд - Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун темир йўл қуриш ва электрлаштириш, «Навоий- Конимех - Мискен темир йўл линияси» ни қуриш лойиҳасининг дастлабки босқичдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги «Локомотивлар паркини янгилаш» 2 - босқичида 11 та юк электровозларини сотиб олиш лойиҳасини татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан, ўтган йил муддатидан саккиз ой олдин 11 та юк ташишга мўлжалланган замонавий электровозлар олиб келинганди. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг хабарига кўра локомотивлар паркининг 50 фоизидан ортиғи янгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг