Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган, 7 декабрдан бошлаб Хивага тезюрар "Afrosiyob" поездлари йўналиши очилади, деган маълумотларни рад этди.
Компаниянинг расмий баёнотида бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги қайд этилган.
Шунингдек, компания маълумот беришича, Бухоро – Урганч – Хива темир йўл участкасида электрлаштириш ишлари доирасида ҳақиқатдан ҳам "Afrosiyob" поездининг синов тарзда ҳаракатланиши амалга оширилган.
Бу босқич янги йўналишни синовдан ўтказиш ҳамда инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисми эканлиги компания томонидан таъкидланган.