Тизим корхоналарида 2017 йилда 717,4 миллиард сўмлик қийматга тенг янги юк ва йўловчи вагонлари қурилди, авиация учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилди ҳамда ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш, модернизация қилиш ва қайта тиклаш ишлари бажарилди. 2016 йил октябр ойида ўтказилган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида умумий ҳажми 384,88 миллиард сўмга тенг 304 та шартнома имзоланди. Шунингдек, ўтган йил якунлари бўйича, 387,1 миллиард сўмлик маҳсулотлар сотиб олинди.
Кадрлар қўнимлилиги ҳамиша долзарб ва муҳим масала. Темир йўл соҳасида 2017 йилда 2203 та янги иш ўрни ташкил қилинганлиги бу борадаги ишарга алоҳида аҳамият қаратилаётганлигини билдиради.
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар доир темир йўл тизимида амалга оширилган ишлар ҳар қачонгидан самарали бўлди, деб айтиш мумкин. Жумладан, мамлакатимизга 2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поэзди олиб келиниши, «Бухоро – Мискин», «Поп – Наманган – Андижон», «Қарши – Термиз» электрлаштирилган темир йўлининг фойдаланишга топширилиши, 160 километрга тенг йўлларнинг қайта тикланиши, қиймати 6,96 миллионга тенг 15 та вагоннинг янгиланиши йил давомида соҳа ходимларининг самарали фаолият олиб борганлигини белгиламоқда.