Валюта курслари 16/07/2025
$1 – 12778.12
UZS – 0.62%
€1 – 14931.23
UZS – 0.56%
₽1 – 164.01
UZS – 1.14%
Қидириш
Ўзбекистон 16/07/2025 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ШҲТ мамлакатлари ТИВ раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ШҲТ мамлакатлари ТИВ раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 июль куни Хитой томони раислигида Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди.

Йиғилишда Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Максим Рыженков, Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеў, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳақ Дар, Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбоев ва ШҲТнинг Минтақавий терроризмга қарши тузилмаси (РАТС) Ижроия қўмитаси директори Улуғбек Шаршеев иштирок этди.

Йиғилиш чоғида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва янгиланаётган шароитдаги халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга оид муҳим масалалар муҳокама этилди.

Алоҳида эътибор жорий йил кузида Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргарлик масалаларига қаратилди. Йиғилишда Тяньцзинь декларацияси, етакчиларнинг мавзувий баёнотлари, шунингдек, бошқа ҳужжатлар ва қарорлар лойиҳалари асос сифатида қабул қилинди.

Шунингдек, ШҲТ Бош котибининг Котибият фаолияти бўйича ҳисоботи тасдиқланди.

Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбоев ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И иштирокида қўшма матбуот анжумани ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг