Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Кореяда содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди
"Жанубий Корея Республикасининг Муана халқаро аэропортида содир бўлган фожиавий авиаҳалокат ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик", — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири баёнотида.
"Ташқи ишлар вазирлиги номидан ушбу фожиадан жабр кўрганларнинг яқинлари ва оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", — дея таъкидланди хабарда.