Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Италия ҳукумати Пьергабриеле Пападиа де Боттинини Ўзбекистондаги янги элчи сифатида тайинлади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов янги тайинланган элчи билан учрашиб, унинг мамлакатдаги дипломатик миссиясига ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик доирасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Саидов икки томонлама муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчининг фаолиятига ҳар доим кўмаклашишга тайёр эканлигини қайд этди.