Пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида ташкил этилган ўйиннинг 68-дақиқасида Элдор Шомуродов узатган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига киритиб, ҳисобни очди. Учрашув якунида Сардор Рашидов иккинчи голга муаллифлик қилди ва терма жамоамизнинг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб берган мазкур учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичининг навбатдаги учрашувини 12 июнь куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади.
Айни пайтда Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия терма жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олган мамлакатимиз футболчилари ўн икки очко билан гуруҳда учинчи ўринда бормоқда. ЎзА.