142 мамлакат фуқаролари ўртасида бир нечта мезон бўйича сўров ўтказилган, шаҳарда тунги пайтда ёлғиз сайр қилаётганда ўзларини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига қанчалик ишонишлари, уларга ўғрилар ҳужум қилган-қилмаганлиги ҳақида уларни саволга тутганлар.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти америкалик сайёҳлар учун янгиланган туристик тавсияларни эълон қилган. Тайёрланган материалда мамлакатлар тўрт даражали хавфсизлик схемаси бўйича ажратилган: биринчи гуруҳга — сафар қилиш хавфсиз деб баҳоланган мамлакатлар, тўртинчисига эса бориш қатъиян тавсия этилмайдиган мамлакатлар киради. Ўзбекистон биринчи гуруҳдаги энг хавфсиз, америкалик фуқаро ўзини хотиржам ҳис қилиши мумкин бўлган мамлакатлар орасидан жой олган.