Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 19/01/2022 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати ҳар йилги анъанасига мувофиқ эътиборингизга Палатанинг ўтган бир йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда йил якунлари эришилган натижалар ва рақамларни ҳавола этади. 

Таъкидлаш лозимки, 2021 йил давомида Палата томонидан мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифалари ва асосий йўналишлари, хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг фаоллигини янада ошириш ва тадбиркорлик фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча тўсиқларсиз ҳал этишга қаратилган бозор инфратузилмасини барқарор ишлашини мувофиқлаштирувчи амалий механизмларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

2021 йил давомида Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширган ишлари ва йил якунидаги кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Аввало, ишбилармонлик муҳитига таъсир қилувчи асосий фактор бўлган тегишли қонунлар ва меъёрий-хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича амалий ишлар амалга оширилди.

Республикамизда қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган сифатида ҳисобот даври давомида қуйидаги ишларни амалга оширди:

Ҳисобот даврида Палата аъзолари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга умумий қиймати 30 трлн. сўмдан ортиқ 354 238 та даъво аризалари киритилди.

Шунингдек, 2 587 та ҳолатда иккала томон ҳам Палата аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг низолари судгача муҳокама (медиация) жараёнида ҳал этилди.

Жами 810 тақонун ҳужжатлари 131 та,Президент фармон ва қарорлари 192 та, ҳукумат қарорлари 414 та ва бошқа 73 та ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, жами 590 та лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тавсиялар баён этилган хулоса тайёрланди ҳамда қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига тақдим этилди.

Палата Ижроия қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги 15 та ҳакамлик судлари томонидан умумий қиймати 2,1 трлн. сўмлик 7 мингга яқин ишлар кўриб чиқилди.

Палата томонидан 2021 йил давомида тадбиркорлик субъектлари ўртасида улар дуч келаётган муаммоли масалаларни ўрганиш мақсадида бир нечта сўровномалар ўтказилди.

Ушбу сўровномаларда жами 25 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улардан 5 мингга яқини сўровномалар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сонли Қарори 8-бандига асосан ҳисобот даврида 27 та назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Палата вакиллари иштирок этди.

Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг жами 1 859 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди. Шулардан 1 539 нафарига махсус гувоҳнома берилди, 320 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.2021 йилнинг 30 ноябрь куни Савдо-саноат палатаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” Бизнес форуми ўтказилди.

Хартия қоидаларини амалга ошириш мақсадида Палата томонидан “Хартияга қўшилиш ва Хартия аъзоларининг Ягона Реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди ҳамда ушбу Низом Форум доирасида Палата, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бизнес-омбудсманнинг қўшма қарори билан тасдиқланди. 

Жорий йил мобайнида Палата тизимига жами 22 928 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 20 459 таси Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги тузилмаларига 2 469 таси Палатанинг Ижроия қўмитасига келиб тушган.

Таъкидлаш лозимки, Палатанинг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларни бевосита қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва тизимли равишда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Палата Ижроия қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларида жами 8 889 нафар мурожаатчи қабул қилинган. Шундан, 8 578 нафари ҳудудий бошқармалар ва марказлар томонидан қабулларда иштирок этган бўлса, Палата раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан 210 нафар тадбиркор қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг