Жорий йилнинг 29-31 май кунлари Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари ҳамда Қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати, агромаҳсулот бозорини мувофиқлаштириш Департаменти директори Александр Сироткин раҳбарлигидаги россиялик ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистондаги мева-сабзавот маҳсулотлари билан Россия бозорини таъминлаш мақсадида бир қатор музокаралар ўтказишди.
Жумладан, делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан музокаралар ўтказишди. Учрашув чоғида Э.Ғаниевнинг баёнот беришича, Ўзбекистон Республикаси Россия Федерациясига йилига 800 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга тайёр.
Европа комиссия маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2015-йилда Россияга умумий қиймати 33,4 млн. АҚШ долларилик 48 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берган.