Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2019 Ўзбекистон-Россия олий таълим соҳасидаги ҳамкорлиги рақамларда
O'zbekiston-Rossiya oliy ta'lim sohasidagi hamkorligi raqamlarda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон-Россия биринчи таълим форумида (https://t.me/eduuz/292) (2018 й.) имзоланган шартномалар асосида юртимизда РФ ОТМларининг иккита филиали ташкил этилди:

Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиали;

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд шаҳридаги филиали.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия нуфузли ОТМларининг 7 та филиали фаолият кўрсатади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб республикадаги 9 та ОТМда (ЎзМУ, ТДИУ, ТДСИ, ТДТУ, ТДАУ, ТТЕСИ, НамДУ, НамМТИ, НамМҚИ) россияликлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилди.

Янги ўқув йилидан 15 та ОТМда 30 та қўшма таълим дастурларининг очилиши режалаштирилган.

2019 йилнинг ўтган даврида 249 нафар россиялик профессор республика ОТМларида таълим жараёнларига жалб қилинди. Жумладан, 136 нафар профессор 43 та ОТМда масофадан машғулотлар олиб борди, 27 нафари малака ошириш марказларида дарс ўтди.

2019 йил январь-апрель ойларида ўзбекистонлик 105 нафар ўқитувчи, 10 нафардан докторант ва магистр, 53 нафар талаба турли дастурлар доирасида РФнинг нуфузли ОТМларига ташриф буюрдилар.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг