Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 18/07/2016 Ўзбекистон Республикасига “АIBА”нинг юксак мукофоти – “Хизматлари учун” ордени топширилди
Ўзбекистон Республикасига “АIBА”нинг юксак мукофоти – “Хизматлари учун” ордени топширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15-июль куни Оқсаройда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА) президенти Чинг-Куо Вуни қабул қилди.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА) президенти Чинг-Куо Ву Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга “АIBА”нинг юксак мукофоти – “Хизматлари учун” ордени топширди.

Мазкур мукофот спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда оммаллаштириш йўлидаги улкан хизматлари учун, шунингдек, боксни халқаро ва миллий даражада ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати эътирофи сифатида топширилди.

Оқсаройдаги учрашувда Ўзбекистонда ҳаваскорлик боксини ривожлантириш, мамлакатимизнинг АIBА билан самарали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси раҳбари Президент Ислом Каримовга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонда спортни, жумладан, боксни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг