Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 15/12/2016 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркибида ўзгаришлар юз берди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркибида ўзгаришлар юз берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АРИПОВ Абдулла Нигматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркибида ўзгаришлар юз берди.

Қуйида содир бўлган ўзгаришлар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари:

РАМАТОВ Ачилбай Жуманиязович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари

АЗИМОВ Рустам Содиқович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари

МИРЗАЕВ Зойир Тоирович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари

ИБРАГИМОВ Ғуломжон Иномович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари

РОЗУКУЛОВ Улуғбек Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосанот” акциядордик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари

ИКРАМОВ Адхам Ильхамович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари

НАРБАЕВА Танзила Камаловна

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг