Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/06/2024 Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентлари биргаликда дарахт экдилар
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентлари биргаликда дарахт экдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.
Маросим халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланаётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қатъий интилишининг рамзий ифодаси бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг