Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 13-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.
Учрашувда икки давлат ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати масалалари, яқин келажакда ўтказиш режалаштирилган икки ва кўп томонлама тадбирлар муҳокама қилинди.