Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Шимидзу Қурилиш корпорацияси билан музокаралар ўтказди.
Шимидзу Қурилиш корпорацияси бошқаруви раиси Йоичи Миямото хамда Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Д. Адилов билан бўлиб ўтган музокараларда томонлар ўртасида қўрилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу билан бирга республикада намуна сифатида Япониянинг стандартлари, мейёрлари, лойиҳаси ва талаблари асосида кўп қаватли бино қуриш таклифи мухокама қилинди. Й.Миямото Самарқанд, Бухоро, Хива аэропортларини модернизациясида иштирок этганини ва келгусида хам Ўзбекистонда лойҳаларни амалга ошириш истагини билдирди ва бу масаларни мухокама қилишда Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон делегация аъзолари Шимизу корпорациясининг Технологик институтига ва Треннинг марказига ташриф буюришди. Технологик марказида Японияда хусусий компанияларида ягона бино ва иншооатларнининг зилзила ва табий офатлар таъсирига текширадиган йирик ускуналар, кўп қаватли биноларда қўлланаладиган сейсмоизоляция ускуналар, биноларнинг энергия тежамкорлигини оширадиган технологиялар билан танишишди. Треннинг марказида эса делегация аъзолари Шимизу корпорациянинг мутахассилари учун аммалий машғулотлар ўтиш, касбий имтихонлар топшириш учун ишлаб чиқилган мухандислик қурилмалар ва ташкиллаштирилган лабораториялар билан танишиб чиқишди, хамда республикада кўрилиш соҳасида махаллий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида шу каби марказларни ташкил этишга келишиб олишди.