Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда:
- Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни,
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни,
- «Адолат» социал-демократик партиясидан Робахон Махмудовани,
- Экологик партиядан Абдушукур Хамзаевни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Сайловолди ташвиқотлар 7 июндан бошланади.