Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 11/12/2023 Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Бирлашган Араб Амирликлари aдлия вазири ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Бирлашган Араб Амирликлари aдлия вазири ўринбосари билан учрашди

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев бошчилигидаги вазирлик делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг адлия вазири ўринбосари Абдул Раҳман Аль Блуши билан учрашув ўтказди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида “Қонунчилик ва норматив-хуқиқий базани шакллантиришда яшил ўсиш тамойилларини тадбиқ этиш” мавзуси билан иштирок этмоқда.

Учрашувда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан икки давлат ўртасида адлия ва хуқуқ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан инсон хуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлиги, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, медиация соҳаларида БАА билан самарали ва натижага қаратилган ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ташриф доирасида БАА Адлия вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишилиб, норматив-хуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида ҳамда нотариат ва бошқа тегишли соҳаларда сунъий интеллект ва рақамлаштиришни жорий этиш бўйича ўзаро тажриба алмашишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар фуқароларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича давлатлараро битим лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашдилар ва унинг имзоланишини тезлаштиришга келишиб олдилар. Бундан ташқари ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган икки давлат адлия органлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳасида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг