Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Технологиялар 18/05/2025 Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Япониянинг “CROSS CAT” IT-компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Япониянинг “CROSS CAT” IT-компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Uzbekistan Outsourcing Conference" доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “CROSS CAT”” компанияси Бош ижрочи директори ва Бошқарув раиси Такаонори Иноуэ ҳамда ижрочи директор Огура Исао билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон делегацияси томонидан мамлакатда IТ ва аутсорсинг соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ва солиқ имтиёзлари, ИТ визалар ва кадрлар салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар Японияда IТ мутахассислар етишмаслиги муаммосини инобатга олган ҳолда, “CROSS CAТ” компаниясининг Ўзбекистонда аутсорсинг офисини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Агар компания ўз ваколатхонасини ташкил этишга тайёр бўлмаса, Ўзбекистондаги тажрибали IТ компаниялар орқали аутсорсинг лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳам таклифлар берилди.

Шунингдек, компания жорий йилнинг 23-25 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Глобал Бусинесс Сервисес Форум” тадбирига таклиф этилди. Форум давомида компания Ўзбекистондаги IТ инфратузилмаси, кадрлар салоҳияти ва давлат томонидан тақдим этилаётган имкониятлар билан яқиндан танишиши мумкин.

“CROSS CAT” — 1978 йилда Японияда ташкил этилган ИТ компанияси бўлиб, ҳозирда унда 595 нафар ходим фаолият юритади. Компания 2023 йилда 102 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад қилган. Асосий фаолият йўналишлари — дастурий таъминот яратиш, IТ консалтинг, инфратузилма хизматлари, тизимлар интеграцияси ва бизнес-разведка (БИ) ечимлари ҳисобланади. Бундан ташқари, компания техник ва офис ходимларини вақтинча юбориш, ишга жойлаштириш ва аутсорсинг хизматларини ҳам кўрсатади. Ушбу аутсорсинг фаолиятларининг бир қисмини ўзининг шўба корхонаси — “CROSS UIS Co., Ltd.” орқали амалга оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг