Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Финляндия элчиси билан рақамли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Финляндия элчиси билан рақамли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Финляндия элчиси билан рақамли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Финландиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илкка Райясинен билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида IT Park Uzbekistan томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, келгусидаги режалар, шунингдек, АТ хизматлари экспортида эришилган натижалар ва уларни янада ошириш масалалари ҳақида тақдимот қилинди. 

Шу билан бирга, Финландия тажрибасида рақамли трансформация жараёнлари ва хизматлардан фойдаланишда идентификация тизимининг ўрни ва аҳамиятини ёритувчи видеоролик ҳам намойиш этилди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Финландия ва Марказий Осиё мамлакатларида рақамли уланиш сиёсатини ривожлантириш, соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва Европадаги ҳамкорлар – Финландия, Франция ҳамда Болтиқ давлатлари билан алоқаларни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, вазир Европа мамлакатлари билан ўзаро муносабатлар ривожланиб бораётганини қайд этди. Япония, Корея, Хитой ва Саудия Арабистони компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, кўплаб нуфузли халқаро АТ компаниялари IT Park резидентига айланаётганини таъкидлади. Вазир Европа мамлакатлари билан ҳам шундай ҳамкорликни янада фаол йўлга қўйишга катта эътибор қаратилаётганини қўшимча қилди.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатда ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш, уларнинг АТ соҳасидаги имкониятларини ошириш ва бу орқали АТ хизматлари экспорти географик имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу муносабат билан, Финландия компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш, инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда мазкур жараёнларда элчихона имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг