Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Иқтисод 20/01/2016 Ўзбекистон қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни 14,1% оширди
Ўзбекистон қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни 14,1% оширди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2015 йилнинг январ-декабр ойларида 4603,8 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 14,1% га ўсди.

Тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий саноат ҳажмидаги улуши 5,0% ни ташкил этди. Бу хақда Ўзбекистон давлат статистикаси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тармоқнинг йирик саноат корхоналари томонидан, ўтган йилга нисбатан қуйидагилар бўйича ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилишига эришилди: каолин – 4,7мартага, листланган шиша – 25,8%га, ишлов берилган мармар, травертин, алебастр ва улардан тайёрланган буюмлар – 17,1%га, томга ёпиш учун керамик черепица – 16,7%га, қурилиш учун (ўтга чидамсиз) керамик ғиштлар – 16,5%га.

Шу билан бирга, йирик корхоналар томонидан 2014 йилнинг тегишли даврига нисбатан қурилиш учун қоришмалар ва аралашмалар ишлаб чиқариш 2,0 мартага, оҳактош ишлаб чиқариш 46,8%га, портландтцемент ишлаб чиқариш 12,3%га, гипс ишлаб чиқариш 5,4%га ўсган.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмининг асосий қисми Тошкент (тармоқнинг умумий ҳажмига нисбатан 20,9%), Навоий (20,1%), Фарғона (12,5%) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (11,2%) корхоналари хиссасига тўғри келмоқда.

Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қуллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чоралар бу тармоқда ҳам ушбу субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг ўсишига олиб келди.

Натижада кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 124,4%ни ташкил этди ва жами саноат ҳажмидаги улуши эса 52,0%га етди.

Ҳозирги пайтда республикада 5065 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан 720 таси 2015 йилда янги ташкил қилинган корхоналар ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг