Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаларининг Энергетика ҳамда Сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 май куни Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, Қозоғистон Энергетика вазири Й. Аккенженов, Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Н. Нуржигитов, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Т. Ибраев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг ёз мавсумида ҳам барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.
Мазкур тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Қамбарота ГEС-1” қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ва сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди ҳамда яқин кунларда келгуси тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.