Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2019 Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари модернизация қилинади
O'zbekiston - Qozog'iston chegarasidagi nazorat-o'tkazish punktlari modernizatsiya qilinadi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгашлари аппаратлари кенгайтирилган режали маслаҳатлашувлар ўтказди.

Маслаҳатлашувда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Республикаси президенти ёрдамчиси - Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Калмуханбет Қосимов иштирок этди.

Томонлар чегара хизматлари ва божхона органлари ўртасида контрабанда ҳамда божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашда ўзаро ҳамк орлик самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияси томонидан Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари, автомобиль йўлларини реконструкция  ва модернизация қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитасини амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.

Музокаралар кун тартибига Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар киритилди. Икки мамлакат вакиллари Афғонистондаги вазият нуқтаи назаридан минтақа хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунларига кўра, икки мамлакатнинг тегишли давлат органларига аниқ кўрсатмалар берилди.

Манба: akorda.kz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг