Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири IFAD минтақавий директори билан учрашиб, саноатни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси –IFADнинг минтақавий директори Лаура Маттиоли билан учрашди.
Унда шу кунгача икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) 13-босқичи доирасида Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган молиявий ресурсларни қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтириш масалалари кўриб чиқилди.
Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда IFAD билан ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамиятини таъкидлаб, мавжуд лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини, грант маблағлари эса ҳудудлардаги аҳолининг даромади ва турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этди.
Учрашув давомида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ташаббуслар муҳокама қилиниб, уларнинг амалий самарадорлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги роли ҳамда қўшилган қиймат занжирларини шакллантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, картошка ва мева-сабзавот етиштириш, шунингдек, талабаларни Италияга юбориш ва уларнинг малака ошириш имкониятлари борасида қатор таклифлар илгари сурилди.