Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Президенти Хитойга ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 май кунлари Шэньси провинсиясининг Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” саммитида иштирок этади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги саммитда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари иштирок этишини маълум қилди.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин “Хитой-Марказий Осиё” саммитига раислик қилади.
Бундан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳам 16-20 май кунлари Хитойда давлат ташрифи билан бўлади.