Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Молия 25/01/2024 Ўзбекистон Президенти Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан музокара ўтказди
Ўзбекистон Президенти Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан музокара ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар доирасида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулинни қабул қилди.

ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир.

Учрашувда мамлакатимиздаги қўшма лойиҳалар портфели 3,5 миллиард долларга етгани мамнуният билан қайд этилди. Банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ҳамда транспорт ва ижтимоий инфратузилма, саноат ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалари кўриб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг