Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Ўзбекистон 11/02/2025 Ўзбекистон Президенти Халқаро маслаҳат кенгаши аъзоларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Халқаро маслаҳат кенгаши аъзоларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.

Янги Ўзбекистонда ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишга экспертлик кўмагини кўрсатиш ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари ва институтлари билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларини модернизация қилишга технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш борасида амалий ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" саммитига тайёргарлик доирасида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг