Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Боку шаҳрида ўтаётган иқлим бўйича саммит доирасида Европа кенгаши Раиси Шарль Мишель билан учрашди.
Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни тез фурсатда қабул қилиш, шунингдек, "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.