Валюта курслари 11/04/2025
$1 – 12968.38
UZS – -0.04%
€1 – 14343.03
UZS – 0.1%
₽1 – 152.37
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2025 Ўзбекистон Президенти Украинадаги вазиятни ҳал этиш бўйича музокара жараёнини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти Украинадаги вазиятни ҳал этиш бўйича музокара жараёнини қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» илк саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масаласи юзасидан фикр билдирди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, Ўзбекистон музокара жараёни бошланганини қутлайди ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

«Жуда мураккаб ва осон ҳал бўлмайдиган масалаларни ҳал этиш кераклигини тушунамиз. Аммо олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий ечимдан ўзга альтернатива кўрмаяпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг