Ўзбекистон Президенти Туркия билан парламентлараро алоқалар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида Туркия парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари ўсмоқда, муваффақиятли қўшма лойиҳа ва корхоналар сони, тўғридан-тўғри парвозлар кўпаймоқда. Икки давлат ва халқни яқинлаштиришга қаратилган муҳим маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга, Ўзбекистон-Туркия шериклигининг янги кун тартибини шакллантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштиришда, шунингдек, олий даражадаги келишувлар ижроси устидан назоратни таъминлашда дўстлик гуруҳларининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
#Шавкат Мирзиёев