Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2024 Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни  учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбат аввалида Жавдат Йилмаз давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Фаол мулоқотлар барча даражаларда давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда.
Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, кончилик, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа устувор тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш, энг аввало, кооперация лойиҳаларининг янги портфели ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг