Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2016 Ўзбекистон Президенти Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президенти Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 30-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Ислом Каримов вилоятга сафарини Термиз шаҳрида миллий ва замонавий меъморлик услублари асосида барпо этилган Хотира майдони билан танишишдан бошлади.

Бу ерда Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган. Турли манзарали дарахт ва анвойи гуллар билан бурканган майдонда замонавий архитектура ва меъморлик анъаналарини мужассам этган кенг айвон барпо этилиб, алюминийдан тайёрланган махсус китоблар ўрнатилган. Ушбу китобларга Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган сурхондарёликларнинг исм-фамилияси зарҳал ҳарфлар билан ёзилган.

Президентимиз Термиз шаҳрида бунёд этилаётган муҳташам санъат саройи билан ҳам танишди. Давлатимиз раҳбари Термиз туманидаги “Янгиариқ пахтакори” фермер хўжалиги даласида бўлиб, вилоят фаоллари ва фермерлари билан суҳбатлашди.

Ислом Каримов Термиз шаҳридаги Ҳаким ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилди. Президентимиз Ҳаким ат-Термизий мажмуасини таъмирлаш юзасидан тегишли тавсиялар берди. Бунда воҳанинг ўзига хос анъаналари, замонавий меъморлик усулларидан фойдаланиш кераклигини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг