Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 05/06/2024 Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.
Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, шу жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари «ACWA Power» билан самарали шериклик олиб борилаётганини мамнуният билан таъкидлади. Ушбу компаниянинг мамлакатимиз энергетика тармоғини "яшил" технологиялар асосида модернизация қилишдаги етакчи ўрни қайд этилди.
Бугунги кунда жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 17 миллиард доллардан ошди.
Ишбилармонлар кенгаши фаолияти доирасида Саудиядан янги компанияларни мамлакатимизга жалб қилиш бўйича фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика тармоғини ривожлантириш ва рақамлаштириш, иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, фармацевтика ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тиббий клиникалар очиш, туризм марказларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини илгари суриш ва бошқа йўналишларга доир қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг